Донбассда Россия генерал-майори Роман Кутузов ҳалок бўлди. «Вести» ёзишича, у 24 февралдан бери Россия Украина ҳудудида йўқотган тўртинчи генерал бўлди.
Ҳарбий журналист Александр Сладков ўз телеграм-каналида маълумот беришича, генерал Кутузов ҳаво десантчиси бўлган, аскарларини жангга бошлаб ҳалок бўлган.
Украина осмонида Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги генерал-майори Канамат Боташев бошқарувидаги самолёт уриб туширилгани ҳақида хабар бергандик.