Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси "Сайт" аппаратлари билан тўлиқ таъминланди

Улашиш:

Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маҳаллий ер ва мулк солиғини, мажбурий тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини таʼминлаш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тизимини яхшилаш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокимлиги орқали 18 дона “Солиқларни ақлли йиғиш тизими” (Сайт аппарати)га уланган онлайн терминал қурилмаси ҳамда уларнинг депосит ҳисоб-рақамларини молиялаштириш харажатлари учун жами 275 млн сўм маблағ ажратилди.

Айни пайтда солиқларни Солиқ мобил иловаси орқали ҳам тўлаш мумкин. Бироқ нақд пулда пул тўлайдиган солиқ тўловчилар учун бу қулайлик ва енгиллик саналади.  Ҳозирда 34 та маҳаладаги еттилик таркибидаги солиқ инспекторлари “Сайт” аппаратлари билан тўлиқ таъминланди.   

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда Жиззах шаҳрида 45 млрд.сўм мол-мулк ва ер солиқлари ундирилиши режалаштирилган.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.