Австралиядаги Чарлз Стерт университети олимлари 2050 йилга бориб дунёда саратон касаллиги деярли 77 фоизга, 2022 йилдаги 20 миллиондан 35,3 миллионгача ўсиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Олимларнинг фикрига кўра, саратон касаллигидан ўлим сони ҳам сезиларли даражада, деярли икки баравар - 9,7 миллиондан 18,5 миллионгача кўпаяди.
Энг кўп азиятни инсон ривожланиши индекси (ИРИ) паст бўлган мамлакатлар кўради, бу ерда саратон касаллиги уч баравар кўпайиши ва ўлим икки баравар ошиши мумкин. Инсон ривожланиши индекси юқори бўлган мамлакатларда ўсиш камроқ прогноз қилинмоқда — касалланиш даражаси бўйича тахминан 42% ва ўлим даражаси бўйича 57%га ўсади.
Саратон патологияларининг энг кўп ошиши Африкада кутилмоқда, бу ерда ташхислар ва ўлимлар сони икки баравар кўпайиши мумкин. Энг паст ўсиш эса Европада — касалланиш бўйича 25% ва ўлим бўйича 36% бўлиши мумкин.
Шу билан бирга олимларнинг фикрича, саратон касаллиги аёлларга қараганда эркаклар орасида кўпроқ учрайди. 2050 йилга бориб, эркакларда касалланиш 84% га, ўлим эса деярли 93%га ошиши мумкин. Бу эркаклар орасида чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби ёмон одатларнинг кенг тарқалганлиги билан боғлиқдир.