Ўзбекистон U-23 «ўлим гуруҳи»да: Саудиядаги Осиё кубогида кучли рақиблар қаршисида имтиҳон

Улашиш:

Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубоги-2026 гуруҳ босқичида қийин синов кутади. Қуръа натижаларига кўра, юртимиз ёшлари Жанубий Корея, Эрон ва Ливан билан бирга C гуруҳида тўп суришади.

Турнир мезбонлиги Саудия Арабистонига топширилгани расмий тарзда 2023 йил Осиё футбол конфедерацияси (AFC) Конгрессида тасдиқланган. Мусобақа 2026 йил 7–25 январ кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон биринчи учрашувни Ливан ёшларига қарши ўтказади. Кейинги турларда жамоамизни Осиёнинг энг кучли рақибларидан бири — Жанубий Корея ҳамда доимий рақиб Эрон кутмоқда.

Айнан Жанубий Корея U-23 жамоаси 2020 йилда Осиё кубогида чемпион бўлган ва Токио Олимпиадасига йўлланма олган. Эрон эса анъанавий равишда техника ва жисмоний тайёргарлик жиҳатдан кучли рақиб ҳисобланади. Ливан ҳозирга қадар ёшлар даражасида катта натижаларга эриша олмаган, аммо уларнинг илк турдаги ўйини кўп нарсани белгилаб бериши мумкин.

Фактларга мурожаат қиладиган бўлсак:

  • Ўзбекистон U-23 жамоаси 2018 йилда Осиё чемпиони бўлган.

  • Саудия Арабистони 2022 йилдаги турнирда ғолиб чиққан.

  • Осиё кубоги-2026 ғолиби Олимпиадага тўғридан-тўғри йўлланма олади.

Демак, «ўлим гуруҳи» деб баҳоланаётган C гуруҳи нафақат ёш футболчиларимизнинг синов майдони, балки Олимпиада учун йўлланма пoйгаси ҳам бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.