Жиззахда эркак қизни жинсий қулликка сотишга уринди ва жазоланди

Улашиш:

Жиззах вилояти Дўстлик туман суди 23 ёшли аёлни жинсий қулликка сотишга уринган 29 ёшли эркакни 3 йилу 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилди.

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи таниш бўлмаган аёлни фоҳишаликка мажбурлаш учун Россияга юборишни режалаштирган. У оғир моддий аҳвол туфайли ушбу жиноятга қўл урганини тан олди.

"Мен оилада ягона боқувчиман, рафиқам ҳомиладор, вояга етмаган фарзандим бор. Қилган ишимдан афсусдаман ва суддан афв этишни сўрайман", – деди у суд жараёнида.

Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми ("Одам савдоси") бўйича айбдор деб топиб, 3,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.