Дунёдаги ғайриоддий касблар

Улашиш:

Кўпчилигимиз ҳаётда ўз ўрнимизни топиш ва албатта яхши даромад олиш учун касб танлаймиз. Бугунги кунда дунёда 70 мингга яқин касблар мавжуд бўлиб, уларнинг 3 фоизига яқини кишига кулги ва ғазабдан тортиб, ҳайрат ва ҳасадга қадар ҳис-туйғуларни келтиради. Масалан болалар орзулари савдоси ёки орқасига йиқилган пингвинларни ағдариб қўйиш орқали пул топа олиш орқали кун кўрадиган одамлар ҳам бор экан. Бугун ҳатто хаёлимизга келмаган бу каби ноодатий касблар борлиги ҳақида билиб оламиз.

Навбат олиб қўювчи

Агар сиздан супермаркет кассасида «қозиқ қоқиб» қўйишни сўрашса, ажабланманг: бу баъзи Европа мамлакатларида яхши маош оладиган шарафли иш эканлигини билишингиз керак. Бу «касб мутахассислари» жуда тиғиз жадвал асосида ишлашади ва иш вақтлари олдиндан белгилаб қўйилади.

Гап шундаки, Буюк Британияда ҳар бир европалик умрининг бир йилини турли навбатларда ўтказиши тўғрисидаги тадқиқот нашр этилди.  Вақтини беҳуда сарфлашдан ўзини халос этишни истаганлар кўп бўлди. Талаб эса таклифни яратади. Натижада бугунги кунда британиялик навбат олиб қўювчилар соатига камида 40 фунт (46,5 $) ишлаб топишади.

Зайтун мойи ҳимоячиси

Италия Греция каби зайтун мойининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Зайтун мойи ҳақиқий давлат брендидир, шу сабабли мамлакатда уни қалбакилаштириш деярли давлатга хиёнат қилиш билан тенг.

Маҳсулот сифати полициянинг махсус бўлинмаси ходимлари томонидан назорат қилинади. Уларнинг вазифаси сотувга қўйилган маҳсулотни татиб кўришга киради. Агар у табиий италян маҳсулот стандартларига жавоб бермаса тергов ўтказилиб, айбдорлар жазоланади.

Зайтун мойи ҳимоячисининг маоши оддий полициячидан чорак баравар юқори. Бундай мутахассис мунтазам равишда ўқувларга қатнаб, имтиҳон топшириб туради.

Суд рассоми

Бу касб узоқ тарихга эга. Ахир, бир неча асрлар олдин камералар бўлмаган-да, барча муҳим воқеалар чизилиб, кейин газеталарга чоп этилган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида суд мажлисларни суратга олиш тақиқлангани сабаб бу касбни эслашга тўғри келди. Шундай бўлса-да, судьялар ва айбланувчиларнинг портретларини чизиш тақиқланмайди.

Профессионал рассомларнинг меҳнати юқори даражада баҳоланади ва  кўпинча уларни йирик нашрлар ишга ёллайди. Баъзилари газета ва журналлар билан доимий равишда ҳамкорлик қилиб, йилига 200 минг АҚШ долларигача даромад олади. Қалам ҳақи 500 доллардан бошланади ва суд жараёнидаги бир неча чизилган эскизлар орқали рассом 10 000 долларгача ишлаб олиши мумкин.

Уйин автоматлари бастакори

Қимор ўйинлари автоматларидаги ҳар қандай ҳаракатлар ўзига хос мусиқий жўрликка эга. Бу тасодиф эмас, автоматларда бир неча марта ўйнашгина кифоя, хирахандон мусиқа мияга ўрнашиб қолади. Ўйин машиналари мусиқалари олдиндан бастакорлар томонидан онг остига таъсир қилиши ва қимор ўйинларига қарамликни шакллантиришга ёрдам бериши мақсадида ихтиро қилинган. Бошқача қилиб айтганда, ўйинчилар машина қаршисига қайта ва қайта келишади.

Бундай мутахассислар жуда кам ва ўйин саноатида улар олтиндай қадрли. Бастакор жозибали мусиқани ўйлаб топиш билан бирга одамларнинг миясига қандай таъсир қилиш ҳисоб-китобини қўллаб, нафақат мусиқачи, балки нейролингвистик дастурлаш техникасини яхши биладиган руҳшунос ҳам бўлиши лозим.

Виртуал товарлар сотувчиси

Бу касб компьютер ўйинлари тоифасига киради ва қаҳрамонлар учун кийим ва жиҳозлар, жанговар қуроллар сотиб олиш кераклигига асосланди. Ўйиннинг дастлабки бочқичида буларнинг барчаси виртуал пулга сотиб олинади. Эҳтиёжлар ортиб боравергач, жиҳозлар ўйинчига ҳақиқий пуллар эвазига таклиф қилинади.

Ана шундай пайтда товарларнинг барча афзалликларини биладиган ва ишонтириш қобилиятига эга сотувчилар пайдо бўлади. Кўпинча улар ўйинчилар орасида виртуал савдони тарғиб қилиш орқали ўз «фоиз»ларини ишлаб оладиган ўйин ишлаб чиқарувчи компанияларнинг штатдаги ходимлари бўлиб чиқишади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.