Фёдоров Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да иштирок этиш имкониятларини баҳолади

Чоп этиш

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Фёдоров терма жамоанинг ЖЧ-2026га чиқиш имкониятлари ҳақида гапирди.

"Кейинги жаҳон чемпионатида терма жамоалар сони кўпроқ бўлади. Осиёдан қўшимча жойлар бўлади. Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти жуда яхши, чунки биз ҳар доим ҳам бунга яқин келганмиз", - дейди Фёдоров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалида Қатарга имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив