2024 йилда Ўзбекистонда энг юқори маошга эга бўлган соҳалар

Улашиш:

2024 йилнинг якунидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда энг юқори маошларни молия, алоқа ва транспорт соҳалари олиб бормоқда. Статистика агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи 21,4% га ўсиб, 9 миллион сўмга етган.

Энг юқори маош тўланадиган соҳалар:

  • Молия: 15,2 миллион сўм;
  • Алоқа: 13,1 миллион сўм;
  • Транспорт: 8,1 миллион сўм.

Ўртача даражадаги маошлар:

  • Саноат: 6,4 миллион сўм;
  • Савдо: 6,2 миллион сўм;
  • Қурилиш: 5,9 миллион сўм.

Энг кам маош тўланадиган соҳалар:

  • Соғлиқни сақлаш: 3,4 миллион сўм;
  • Таълим: 3,6 миллион сўм.

Маошлар ўсиши 2023 йилга нисбатан 17,4% га ошган. Ўртача ойлик иш ҳақи 5 миллион 357 минг сўмни ташкил этган. 2023 йилда бу кўрсаткич 4 миллион 562 минг сўм бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.