BYD (Build Your Dreams) ва “Ўзавтосаноат” АЖ қўшма корхона ташкил қилди

Улашиш:

BYD (Build Your Dreams) ва “Ўзавтосаноат” АЖ (UzAuto) янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувни имзолаганини эълон қилди.

Энг оммабоп янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар, жумладан, DM-i туридаги супергибрид моделлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи мазкур қўшма корхона Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.

1995 йилда ташкил топган BYD компанияси ҳозирда дунёнинг етакчи янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқарувчисидир. 27 йилдан зиёд аккумулятор батареяларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш тажрибасига эга мазкур компания жаҳонда ўзининг етакчи инновациялари, жумладан, электромобиллар таъминот занжирига тўлиқ эгалиги билан машҳурдир. BYD компанияси ўзи яратган двигател ва юриш системаси, аккумулятор батареяси, электр мотор ва моторларни бошқарувчи тизимларига эга ягона компаниядир.

BYD Europe ва Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошқарувчи директори Майкл Шу шундай деди:

Биз UzAuto билан Ўзбекистонда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобилларни ишлаб чиқаришдек муҳим жараёнда ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик BYD стратегиясининг асосий негизи бўлиб, худди шу мақсад билан ҳамоҳанг бўлган компания билан ҳамкорлик қилиш жуда муҳимдир. Ушбу қўшма корхона орқали харидорларга ўзимизнинг энг замонавий маҳсулотларимизни ва технологияларимизни ишлаб чиқариб етказиб беришни мақсад қилганмиз”.


“Ўзавтосаноат" бошқаруви раиси Шавкат Умрзоқов эса шундай фикр билдирди:

BYD дунёда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобилларни ишлаб чиқарувчи етакчи компаниядир. BYD технологияси билан UzAuto ишлаб чиқариш имкониятларининг уйғунлашуви Ўзбекистон ва қўшни давлатларда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобилларнинг оммалашувини жадаллаштиради.

Қўшма корхона ташкил этиш ва энг илғор технологияларни ўзлаштириш бизнинг компанияларимизнинг узоқ муддатли стратегик ҳамкорлигининг бошланишидир. “Ўзавтосаноат” BYD компанияси билан ҳамкорлик қилишдан жуда мамнун ва ишонамизки, келажакда ушбу ҳамкорликни кенгайтиришнинг жуда кўп имкониятлари мавжуд
”.


Янги ташкил этилган қўшма корхона орқали UzAuto ва BYD компаниялари Марказий Осиё ва ундан ташқари ҳудудларда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллардан, уларнинг экологик устунликларидан фойдаланишни кенгайтириш ва бозорини янада ривожлантиришни мақсад қилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.