Навбат Туркманистонга! «Ўзавтосаноат» «Turkmenistan-Motors» билан автомобиль ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди

Чоп этиш

 Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилаётган форум доирасида Туркманистонда автомобиль ва электротехника жиҳозларини ишлаб чиқаришда қўшма корхоналар ташкил қилишга келишилган.

«Ўзавтосаноат» ва «Turkmenistan-Motors» ўртасида Туркманистонда махсус автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида шартнома имзоланди. «Туркменистан-Моторс» ОАЖ бош директори Фоуркад Айдашев интервьюсида корхона 1 йилда 10 минг дона қишлоқ хўжалиги техникаси ва тиркамалари ишлаб чиқаришни режалаштирган ва бу 4-5 йил ичида 50 минг донага етиши кутилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив