Бухорода дарслар 16 январдан бошланадиган бўлди

Улашиш:

Бухоро вилояти ҳокимлиги ота-оналар мурожаатига кўра мактаб, олий ўқув юртлари ва ўрта махсус таълим муассасаларининг очилишини 16 январга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди. Аввалроқ дарслар 11 январдан бошлаб юборилганди.

Бухоро вилоятидаги барча умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 16 январдан бошланади, деб хабар бермоқда ҳокимлиги матбуот хизмати.

Вилоятда дарслар 11 январь кунидан анъанавий тарзда бошлаб юборилган эди. Бироқ совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, барча таълим муассасаларида ўқиш 16 январь кунидан бошланиши белгиланди.

Шунингдек, мактабгача таълим масканлари ҳам ўз ишини 16 январь кунидан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида совуқ туфайли қишки таътил 17 январга қадар узайтирилганди. Бироқ Вазирлар Маҳкамаси баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда ҳокимликларга таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилди.

Шу муносабат билан дарслар вилоятларда турлича — 11, 12, 13, 16 ҳамда 18 январдан бошланиши маълум қилинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.