Месси тақдирлаш маросимида кийган либосга фантастик сумма таклиф қилинди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияни мағлуб этиб, мундиал бош совринини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

ЖЧ-2022'даги ғалабадан сўнг Лео эгнида бишт билан совринни боши узра баланд кўтарди. (Бишт араб давлатларининг миллий либоси. Уни кўпроқ йилнинг совуқ фаслида кийишади. Кўп ҳолларда турли хилдаги базм, тўй ва байрамларда ушбу ёпинчиқдан фойдаланилади).


Маълум бўлишича, уммонлик миллиардер Месси тақдирлаш маросимида кийган ушбу либос учун 1 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган Мундиал энг сермаҳсул чемпионат сифатида тарихга кирди. Унда жами 172 та гол киритилди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг