Гулнора Каримовадан қайтарилган пуллар нимага сарфланиши керак?

Улашиш:

Швейцарияда Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришига оид тергов давомида олиб қўйилган пуллар Ўзбекистонга қайтарилиши юзасидан келишувга эришилди. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Швейцария ҳукумати 2012 йилда Гулнора Каримовага тааллуқли бўлган ҳисоб-рақамларда «музлатиб қўйилган» маблағлардан 131 миллион долларга тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришга розилик берган.

Ҳали қонуний равишда расмийлаштирилиши керак бўлган келишувга кўра, Ўзбекистон қайтарилган пулларни аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфлаши лозим. Шунингдек, ушбу маблағлар харажати устидан очиқ мониторинг ўрнатилиши зарур.

Каримовадан олиб қўйилган яна 715 миллион доллар Каримовага қарши давом этаётган жиноий иш доирасида «музлатилган»лигича қолмоқда. Агарда ушбу маблағлар «ечилган» тақдирда ҳам юқоридаги шартлар асосидагина Ўзбекистонга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова Тошкент яқинидаги аёллар колониясида қамоқ жазосини ўтамоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.