Маст ҳолатда машина бошқарган фуқародан жарима ундирилди

Улашиш:

Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш нафақат соғлиқ учун балки, «чўнтак» га ҳам зарар эканлигини айрим фуқаролар тушуниб етмаган.

Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол судининг 4 январь 2024 йилдаги У.Б. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 8.5 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор У.Б. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Сардор Холмўминов -

Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро

бўлими давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.