Коррупцияга қарши кураш ҳудудий Кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти муҳокама қилинди

Улашиш:

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Коррупцияга қарши кураш ҳудудий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ҳудудий кенгашнинг ўтган даврдаги фаолияти ва келгусида белгиланган вазифалар муҳокама этилди. 

Шу билан бирга йиғилишда очиқлик индекси натижалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Йиғилишдан сўнг Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Мазкур матбуот анжуманида ҳудудий кенгаши аъзолари, вилоят телевиденияси, “Жиззах ҳақиқати”, “Жиззах овози”, “Жиззах шифокори” газеталари, Sangzor.uz - Инновацион ахборот портали мухбирлари ва бошқа журналистлар иштирок этди. 

Матбуот анжуманида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида таъкидлаб ўтилди. 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.