Дунё бўйлаб коронавируснинг янги тури тарқалмоқда

Улашиш:

Covid-19нинг ХЭC деб номланган янги тури дунё бўйлаб тарқала бошлади. Олимлар унинг бошқа турлардан қандай фарқлари борлигини айтиб беришган.

Коронавируснинг янги варианти-ХЭC тез орада унинг асосий турига айланиши ва аввалгиларини сиқиб чиқариши мумкин.

Америкалик олим, Scripps Research институти директори Эрик Топол Х ижтимоий тармоғида ХЭC ковиди биринчи марта шу йилнинг июнь ойида Германияда топилганини таъкидлаган. Ўшандан бери вирус билан касалланиш ҳолатлари Буюк Британия, АҚШ, Дания ва бошқа бир қанча мамлакатларда қайд этилган.

Унинг сўзларига кўра, ХЭСнинг тарқалиши "энди бошланмоқда". Олимнинг фикрича, ХЭС тарқалиши юқори даражага етгунча бир неча ой ўтиши аниқ.

"Бунинг учун кўп ҳафталар, бир неча ой керак бўлади, кейин у ҳақиқатан ҳам кучаяди ва ўз тўлқинини келтириб чиқаради", - деди Топол LA Times газетасига.

Вирус аввалгиларидан баъзи мутациялар билан ажралиб туради, бу унинг тезроқ тарқалишига ёрдам беради. Бироқ, олимларнинг фикрига кўра, аллақачон мавжуд бўлган вакциналар инсон саломатлиги учун энг жиддий оқибатларнинг олдини олишга ёрдам бериши керак.

Коронавируснинг янги вариантининг аломатлари ушбу касалликнинг бошқа турларидан фарқ қилмайди. Буларга юқори иситма, тананинг турли қисмларида оғриқ, чарчоқ, йўтал ёки томоқ оғриғи киради.

Лондон Университет коллежи Генетика институти раҳбари, профессор Франсуа Балунинг прогнозларига кўра, ХЭС кейинги қишда Covid-19нинг асосий варианти бўлиши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.