Суратдаги уйни қара “Карл”

Улашиш:

Ижтимоий тармоқлар одамлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Бугунга келиб ушбу тармоқларда аксарият муаммоли масалалар кенг муҳокама қилиниб, айримлари раҳбарларнинг  ушбу масалларни ҳал қилишигача боряпти.

Бугун қўлида смартфони бор ҳар қандай инсон “блогер”га айланмоқда. Улар атрофда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ эмас. Давлат ташкилотлари қилиши керак бўлган ишлар блогерлар орқали ҳал бўлмоқда айрим вақтларда.

Айни кунларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда мана бу сурат кенг айланмоқда. Унда юқори кучланишли электр устуни хонадон ичида қолиб кетганини кўриш мумкин. Аслида юқори кучланишли электр тармоқлари ўтган ҳудудларда муҳофаза зонаси белгиланиб, яқин атрофида иморат қуришга рухсат берилмайди. Бироқ бу суратда бутунлай аксини кўриш мумкин.

Ушбу сурат Ўзбекистон ҳудудидами ёки қўшни давлатларда тасвирга олинганми ҳозирча бизда аниқ маълумот йўқ. Шу сабабли ушбу масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида бу каби ижтимоий масалаларга бефарқ бўлмаган инсонларни ҳамкорликка чақирамиз.

Агар сиз бу каби ва бундан ҳам қизиқарли ҳолатларга дуч келсангиз @HakimFozilov  ушбу манзилдаги телеграм мессенжерига фотосуратларни юборишингизни сўрайман.

Ҳакимжон Фозилов

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.