Бухоро Аркидаги тарихий экспонатлар сотувга қўйилгани айтилди

Улашиш:

 Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Бухоро шаҳридаги Арк мажмуасида 7 та экспонат сотувга чиқарилгани ҳақида хабар берилди. Маданий мерос агентлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 21 август куни соат 12:07 да «Antikvariat va numizmatika Uzbekistan» Telegram гуруҳига Бухоро Арк мажмуаси коллекциясидан 7 дона расм жойлаштирилган, улар остида ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Аниқланишича, Арк Бухоро вилоят ўлкашунослик музейи экспозициясидаги 7 та витрина экспонатлари суратга олиб ташланган.

Музей ходимлари томонидан зудлик билан ўрганишлар натижасида экспонатлар ўз жойида эканлиги, улар ҳеч қандай савдога чиқарилмаганлиги маълум қилинди. Шунингдек, музей масъулларининг фикрича, ушбу маълумотлар саёҳатга келганлар томонидан жойлаштирилган.

Марказий банк аҳоли учун илк бор 5, 10, 20 ва 50 граммлик олтин қуймаларни сотувга чиқарганди. Халқаро захираларни бошқариш департаменти директори Санжар Валиев жамғарманинг таркибида қисман олтиннинг бўлиши инқирозли даврларда активлар умумий қийматининг тушиб кетиши хавфини камайтиришини таъкидлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.