Археологлар Самарқандда топилган қадимий артефактлар бўйича тушунтириш беришди

Улашиш:

Самарқанд археология институти мухассислари Самарқанд аэропорти яқинидаги объектларни бузишда топилган   артефактлар - араб ёзуви акс этган   узун тошларнинг нима эканлиги юзасидан тушунтириш беришган.  

Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра , қурилиш майдончасида иккита қадимий қабртоши топилган. Улардан бири оқ мармардан ишланган ва тошнинг усти ва ён томонларида “Бақара” сурасининг 254, 256-оятлари туширилган. Дастлабки кўздан кечириш натижасида унда “Оқила биби” деган ёзув ёзилганлиги аниқланган. Қабртошнинг айрим қисмлари яхши сақламаганлиги шахснинг дафн этилган вақти ва тўлиқ исм-шарифи ҳақида маълумот олиш имкони бўлмаган.

Иккинчи қабртош кичикроқ бўлиб, қора мармар тошдан ишланган, унда ҳижрий 1049 (1659) -йил санаси битилган. Қабртош соҳибининг исми ёзилган томонига шикаст етганлиги сабабли ҳозирча бу борада маълумот мавжуд эмас. Айни вақтда тадқиқот ишлари давом этмоқда.

Ҳозирча олимларнинг фикрича, қабртошлар ХVII асрга тегишли бўлиши мумкин.

“Қабртошлар Самарқанд ўлкашунослик музейига олиб келинди, тадқиқот ишлари давом этмоқда. Маданий мерос агентлиги томонидан ўрганишлар якуни бўйича батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз”, - дея маълум қилмоқда Агентлик.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.