Самарқандда ДХХ чойхонада қимор ўйнаётган 17 кишини қўлга олди

Улашиш:

Самарқанд шаҳридаги чойхоналардан бирида қимор ўйинлари ташкил қилиб келинаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва шаҳар ички ишлар органи ходимлари томонидан 5 декабрь куни тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Хумо» маҳалласи ҳудудида жойлашган чойхонада 17 нафар фуқаро қимор ўйинларини ташкил қилиб, ўйнаб келаётгани аниқланган.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида ўйинни шу маҳаллада яшовчи Х.О. (1958 йилда туғилган) томонидан ташкил қилингани маълум бўлган.

Қайд этилишича, воқеа жойини кўздан кечириш давомида қимор ўйини учун тикилган 718 минг сўм пул, 100 дона карта калодалари топилган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.