2024 йил 23 декабрда Россияда YouTube платформасига кириш имконияти кескин тарзда камайиб, трафикнинг 20 фоизигача пасайди. Бу ҳақда Ixbt хабар берган.
Маълумотларга кўра, YouTube’нинг трафиги нормал ҳолатдан 80 фоизга пасайган ва Google мониторинг хизмати Россиядан келган трафик учун 8,5 баллни кўрсатган. Шунинг натижасида аҳолининг 80 фоиздан ортиғи платформага киришда муаммоларга дуч келмоқда.
Бундан ташқари, кўплаб фойдаланувчилар бу секинлашувни YouTube'нинг блокланиши билан бир хил деб баҳолашмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, YouTube платформага мажбурий секинлаштириш эълон қилинганига бир неча ой бўлди. Бунинг сабаби сифатида платформанинг Россиянинг қонунларини бузиши ва маҳаллий ОАВ ҳамда санъаткорларининг аккаунтларини блоклаши кўрсатилмоқда.
Шунингдек, аввалроқ YouTube платформаси Россияда мобил қурилмаларда чекловларсиз ишлашни бошлагани хабар қилинганди.