Муроджон Аҳмадалиев Эспиносани нокаутга учратиб, WBA Interim камарини қўлга киритди

Улашиш:

Монте-Карлода ўтказилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев марказий жангда иштрок этди. Собиқ жаҳон чемпиони, ярим енгил вазн тоифасидаги Муроджон (12-1, 9 КО) мексикалик Рикардо Эспиноса Франко (30-4, 25 КО) билан рингга кўтарилди. Жангда WBA Interim чемпионлик камари учун кураш олиб борилди.

Аҳмадалиев жангига ҳужумкор услубда киришиб, 3-раунддаёқ рақибини жиддий қийин аҳволга солди. Ушбу раунд давомида ўзбекистонлик боксчи Эспиносани икки марта нокдаун ҳолатига туширди. Бир неча сония ўтмасдан, учинчи марта ҳам рақибни рингга йиқитди. Рефери жангни тўхтатиб, нокаут қайд этди. Бу ғалаба орқали Муроджон Аҳмадалиев WBA Interim чемпионлик камарига эга бўлди.

Жангдан кейин Муроджон ўз мақсадлари ҳақида гапирар экан, 2025 йилда япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наои Иноуэ билан рингга чиқиш ниятида эканини маълум қилди. У Иноуэ билан жангида ўзини тўлиқ ишончли ҳис этаётганини ва камарни қайтариб олиш учун тайёрлигини билдирди.

Бу ғалаба ўзбекистонлик боксчи учун халқаро ареналардаги яна бир йирик муваффақият бўлиб, унинг жаҳон бокс элитасидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.