Тошкентдаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида 2024 йил Миллий спорт мукофотлари тақдирлаш маросими ўтказилди. Мазкур тадбирда мамлакатнинг энг фаол, истеъдодли ва муваффақиятли спортчилари ҳамда спорт соҳасидаги етакчи мутахассислар тақдирланди.
Йилнинг энг яхши спортчиси унвонини бокс бўйича икки карра Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов қўлга киритди. Аёллар ўртасида бу унвон дзюдо бўйича Олимпия чемпиони Диёра Келдиёровага насиб этди. Ёш спортчилар орасида эса футболчи Абдуқодир Ҳусанов йилнинг энг яхши спортчиси деб тан олинди.
Ғолиблар рўйхати:
- Йилнинг энг яхши спортчиси (эркаклар): Ҳасанбой Дўсматов (бокс)
- Йилнинг энг яхши спортчиси (аёллар): Диёра Келдиёрова (дзюдо)
- Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол)
- Йилнинг энг яхши паралимпиячиси (эркаклар): Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика)
- Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика)
- Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Ситора Турдибекова (бокс)
- Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Ўзбекистон бокс терма жамоаси
- Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси
- Юксалаётган федерация: Ўзбекистон камондан отиш федерацияси
Тадбирда ғолиблар ва мукофотланганлар спортни тарғиб қилиш, мамлакат шаънини халқаро ареналарда ҳимоя қилиш ва янги авлод спортчиларини тарбиялашда қўшган ҳиссалари учун алоҳида эътироф этилди.