АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш масаласида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш истагини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бундай учрашув можарони тинч йўл билан бартараф этиш учун муҳим қадам бўлади.
Трамп, шунингдек, сайловолди ваъдаларини, жумладан ташқи сиёсат бўйича ташаббусларини амалга оширишга қатъий тайёрлигини билдирди.
Россия президенти Владимир Путин эса, 19 декабрь куни берган баёнотида, Трамп билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказишга тайёр эканлигини билдирди. Путин уларнинг бир неча йилдан бери мулоқот қилмаганини эътироф этаркан, можарони ҳал этиш масаласида очиқ муколамага тайёрлигини қайд этди.
Шунингдек, Трамп Украина можаросини ҳал этиш бўйича ташаббусларини кучайтириш мақсадида январ ойида Киевга ташриф буюриши кутилаётган махсус элчи сифатида генерал-лейтенант Кит Келлогни тайинлади. Украина ҳукумати мазкур ташрифни тасдиқлади.
Бу учрашув халқаро майдондаги кескинликни юмшатиш ва тинчликка эришиш йўлида муҳим сиёсий ҳаракат бўлиши кутилмоқда.