Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди

Улашиш:

Эргаш Алибекович Солиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. У 2017 йилдан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, Солиев лавозимдан "бошқа ишга ўтиши муносабати билан" озод этилган.

Айни пайтда вилоят ҳокимлигида ташкилий масалага бағишланган йиғилиш ўтказилиб, янги ҳоким тайинланди. Президентнинг тегишли фармонига кўра, Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Мустафоев илгари "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган. Энди эса у Жиззах вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида етакчи вазифаларни бажаришни ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз, Эргаш Солиев 2000–2012 йилларда Пахтакор тумани ҳокими, 2012–2016 йилларда Жиззах давлат политехника институти ректори, 2016–2017 йилларда Арнасой тумани ҳокими лавозимларида фаолият юритган. 2017 йилда у вилоят ҳокими этиб тайинланган эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.