Мултивитаминли комплекслар фойдасизми?

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда мултивитаминли комплекслар инсон организми учун хавфли эканлиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. “АҚШ онкология институти тадқиқотига кўра, мултивитаминли комплекслар фойдасиз ҳисобланади”, – дейилади хабарда.

Factchecknet.uz мазкур хабарни текшириб кўрди.

Ҳукм: 

Внимание! У Вас нет прав для просмотра скрытого текста.

Эпидемиология ва соғлиқни сақлаш бўйича илмий изланувчи доктор Эрикка Лофтфилд ва Мэриленд штатидаги Миллий саратон институти мутахассислари учта асосий тадқиқотнинг маълумотларини таҳлил қилишган. Ушбу тадқиқотлар 1990-йилларда бошланган бўлиб, иштирокчиларнинг кундалик мултивитаминлардан фойдаланиши ҳақидаги маълумотлар йиғилган. Ёзувлар 20 йилдан ортиқ вақт давомида кузатилган 390 124 соғлом катта ёшли кишиларни қамраб олган.

Тадқиқотчилар мултивитаминларнинг кундалик қабул қилиниши ўлим хавфини камайтириши ҳақида ҳеч қандай далил топишмаган. Аксинча, кузатувнинг дастлабки йилларида мултивитаминлардан фойдаланувчилар ўртасида ўлим хавфи 4% га ошган. Ўлим хавфининг юқори бўлишига сабаб оғир касалликка чалинган одамларнинг ҳар куни мултивитаминлар қабул қилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Тадқиқотда айтилишича, АҚШда ҳар уч кишидан бири касалликларнинг олдини олиш мақсадида мултивитаминлардан фойдаланар экан. Аммо тадқиқот натижаларига кўра, мултивитаминларни қабул қилиш инсон умрини узайтиришга аниқ далиллар келтирилмаган. Шунга қарамай, кўпчилик мултивитаминлардан соғлиғини яхшилаш умидида фойдаланишда давом этмоқда.

Жорж Вашингтон университетининг тиббиёт бўйича профессори доктор Нил Барнард шундай дейди: “Мултивитаминлар инсон организмига ёрдам бермайди. Улар ўрнига тойинган ёғлар ва холестерин миқдорини чеклаб, микроэлементлар ва макроэлементларга бой бўлган соғлом овқатларни истеъмол қилишимиз керак”.

Мултивитаминлар ҳамма учун ҳам фойдали бўлавермайди, баъзи одамлар учун улар зарарли бўлиши мумкин. Юрак хасталиги хавфи юқори бўлганлар, кекса аёллар, чекиш билан шуғулланувчилар ва ҳомиладор аёллар мултивитаминлар қабул қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Бундай шахсларга мултивитаминлардан фойдаланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Шу билан бирга, қуйидаги тоифаларга мансуб шахслар учун мултивитаминлар фойдалидир:

  • D витамини танқислиги бўлганлар: D витамини суяк саломатлиги учун муҳим бўлиб, уни қўшимча равишда қабул қилиш организм томонидан яхшироқ ўзлаштирилишини таъминлайди.
  • Вегетарианлар: Инсон организми учун зарур бўлган B12 витамини асосан гўшт маҳсулотларида учрайди. Шу сабабли, фақат ўсимликлардан иборат маҳсулотлар билан озиқланадиганлар B12 витамини танқислигига мойил бўлишади. Бундан ташқари, улар кальций, цинк, темир, D витамини ва Омега-3 ёғ кислоталари етишмовчилигидан азият чекишлари мумкин.
  • Озиш учун жарроҳлик амалиёти ўтказганлар: Калорияси паст диеталарга амал қилувчилар ёки овқатдан етарли энергия ололмаётганлар учун ҳам мултивитаминлар фойдали бўлиши мумкин.
2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.