Экология бошқармаси раҳбари Эркин Холматов томонидан камбағаллик рўйхатига киритилган 5 та оиланинг яшаш шароитлари ўрганилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сонли фармони доирасида, ҳудудларда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

Давлат ҳокимияти органлари, камбағал оилалар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиб, уларнинг муаммоларини биргаликда ҳал қилиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу жараёнда раҳбарларни камбағал оилаларга бириктириш ва уларнинг муаммоларини ечишда биргаликда ишлаш жуда муҳимдир.

Жиззах вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси раҳбари Эркин Холматов томонидан Пахтакор туманида камбағаллик рўйхатига киритилган бешта оиланинг яшаш шароитлари чуқур ўрганилди. Оила аъзолари билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари тингланди ва ечим изланди.

Тошкент МФЙ ҳудудида яшовчи Ғулом Олимов ва унинг рафиқаси Нилуфар Олимовалар тумандаги “ЭКОСФЕРА” МЧЖга ишга таклиф қилинди. Бошқа оилаларнинг муаммолари ҳам батафсил ўрганилиб, уларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, даромад манбаларини шакллантириш ва камбағалликдан чиқариш борасида амалий чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Ушбу ташаббуслар орқали камбағал оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадлари амалга оширилмоқда.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.