ДХА ёшлар учун Зоминда маданий-маърифий кеча ташкил этди

Улашиш:

Бугун Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ташаббуси билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Зомин туманининг Пшағор ҚФЙ ҳудудидаги А.Навоий маҳалласида янги ташкил этилган  сув ҳавзаси бўйида ҳудуддаги ёшлар кайфиятини кўтариш, уларнинг муносиб ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида ушбу тадбир ўтказилди. Унда сўз олган бошқарма бошлиғи Б.Умурзаковнинг айтишича, ҳудуддаги ёшларнинг ташаббускорлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда ишлар ташкил этилади. Бу каби маданий тадбирлар ҳам режа асосида доимий равишда ташкил этилиши кўзда тутилган.

Тадбирда вилоят маданият бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят филармонияси санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

 

 

 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.