Жиззахда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусида тадбир ўтказилди

Жиззахда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусида тадбир ўтказилди

Бугун “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусида Жиззах шаҳар "Заргарлик" маҳалласи аҳолиси учун улар истиқомат қиладиган маҳаллада маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Айтиб ўтиш жоизки мазкур тадбир Жиззах вилоятининг барча маҳаллаларида ташкил этилади.

Дастлабки намуна сифатида ташкил этилган тадбир Жиззах шаҳри "Заргарлик" маҳалласи аҳолиси учун маҳалла ҳудудида жойлашган вилоят мусиқали драма театри ва спорт саройида ўтказилди. 

Вилоят мусиқали драма театрида тадбир иштирокчилари бинонинг кириш қисмида ташкил этилган мусиқий чиқишлар ва ёш ижодкорларнинг санъат намуналаридан баҳраманд бўлишди.

Спорт саройида ташкил этилган тадбирда ёш спортчиларининг турли кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилди.

Пандемия даврида давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш, шунингдек ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси ила суғорилган шеърлар куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир сўнгида ёш ижодкорлар ва спортчилар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати