Жиззахда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида қатор тадбирлар ўтказилди

Улашиш:

Шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан барча вилоятларда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган ғоя асосида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Куни кеча Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида ҳам ана шундай  тадбир ўтказилди.

Тадбирда  Давлат солиқ қўмитаси Раиси маслаҳатчиси Гавҳархон Муқаддасова ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Баҳриддин Зайниддиновлар  тизимда фаолият юритаётган хотин-қизлар билан учрашди.

Тадбирда сўз олганлар – “Аёллар ишлаган ва раҳбарлик қилган жойларда тартиб, адолат, ҳалоллик, маданият юқори бўлиши ҳеч кимга сир эмас”, деб таъкидлади.

Бугунги кунда Жиззах  вилояти давлат солиқ хизмати органларида 84 нафар хотин-қиз хизмат кўрсатмоқда. Эътиборлиси, уларнинг сафида оддий ходимдан тортиб, шўъба ва инспекция бошлиғи ўринбосари ҳам бор.

Учрашувда таъкиланганидек, кейинги йилларда давлат солиқ хизмати органларида ҳам қатор ижобий ўзгаришлар, хусусан, гендер тенглик йўналишида ҳамда хотин-қизларнинг ролини  ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қувонарлиси, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”га мувофиқ хотин-қизларнинг давлат бошқаруви органларидаги фаоллиги янада ортади.

Тадбирда Давлат солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг сафини янада кенгайтириш, билим ва касбий кўникмаларини ошириш, уларни чет давлатларига бориб тажриба алмашишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

 

Солиқ хизмати органларидаги фаолиятида  солиқ маъмурчилигини таъминлашда  намуна кўрсатиб келаётган бир қатор солиқ тизимидаги хотин-қизлар қўмита Раиси маслаҳатчиси томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар  билан тақдирландилар.

Шундан сўнг, Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида жиззахлик солиқчилар иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.   

Тадбирда вилоят солиқ тизимида самарали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари давлат солиқ қўмитаси касаба уюшмалари қўмитасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

Маърифий тадбир давомида Жиззах вилоят филармонияси хонандалари ва рақс дасталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.