Ўлим нафаси ёки Тошкент ҳавосини нима ифлослантирмоқда?

Улашиш:

Сўнгги пайтларда Тошкентда ва умуман бутун мамлакат бўйлаб тоза ҳаво масаласи оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик учун биринчи рақамли мавзуга айланди. Амалдорлар ўзбекистонликлар саломатлиги ва умр кўриш давомийлиги билан боғлиқ бўлган ушбу муҳим муаммони ҳал қилиш бўйича ҳозирча кескин чоралар кўришга қодир эмасга ўхшайди.

Масалан, Чикаго университети энергетика сиёсати институти (EPIC) олимлари ифлос атмосфера туфайли ҳаётнинг неча йил йўқолишини ҳисоблаб чиқишган. Ҳаво сифати индекси тўғрисидаги ҳисобот натижаларига кўра, ЖССТ стандартларидан юқори ифлосланиш даражаси бўлган мамлакатларда одамлар ўртача 2,2 йил умрни йўқотишар экан.

Бизнинг ҳолатда Ўзбекистон пойтахтида атмосфера ифлосланиши даражаси ЖССТ меъёрларидан ўн баравар юқори, яъни бу одамлар ҳаётига жуда салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, сурункали юқумли касалликлардан ўлимнинг 16% сабаби ҳавонинг ифлосланишидан экан. Албатта, бу қисман иқтисодиётни ривожлантириш, мамлакатда урбанизация ва саноатлаштириш даражасининг ўсиши учун тўловдир. Тоза ҳаво учун курашиш керак, аммо ҳозирча тошкентликлар ифлос атмосфера билан курашишни ўрганишлари керак.

Шаҳримиздаги ҳаво сифатига айнан нима таъсир қилишини мухбиримиз ўрганишга уриниб кўрди.

Яқинда Республика Экология вазирлиги Тошкентда ҳаво ифлосланишининг асосий манбалари сифатида РМ2,5 микрозаррачаларни кўрсатди. Улар орасида автотранспорт, дарахтларни кесиш, шаҳарда қурилиш ишлари, мазут ва кўмирдан фойдаланиш ҳам бор. Аммо пойтахтдаги ҳаво нисбатан тоза бўлган иссиқ ойларда ҳам худди шу миқдордаги машиналар ҳаракатланади. Қурилиш майдончалари чанг бўлиши мумкин, аммо бу чанг 10 микрометрдан каттароқ ва кўринадиган лой заррачаларидан иборат ва бу мезон бўйича (РМ10) меъёрдан ошганлик қайд этилмаган. Бундан ташқари, бу чанг ерга тушади.

Баъзи фаоллар кўмир билан иситиш ҳаво ифлосланишнинг сўнгги ўринларига   қўйилишига қўшилмайдилар ва шунинг учун унга асосий ролни беришади. Кўмир билан иситишга ўтиш, эҳтимол ҳавода майда заррачалар мавжудлигининг асосий сабабларидан биридир.

Масалан, блогер, Экология вазирининг ёрдамчиси Расул Давлетов иқтисодчи Отабек Бакировнинг февраль ойида нашр этилган   ва эътибор берилмаган мақоласини эслатиб ўтган. Унда кўплаб объектларни иситишни газдан кўмирга ўтказиш ҳақида сўз борган.

Президентнинг ўтган йилнинг февраль ойида қабул қилинган "2023 йилда қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижтимоий объектларни иситишни кўмирга ўтказишни назарда тутган. Хусусан, республика бўйича 5,4 мингта ижтимоий объект, шу жумладан 2,23 мингта болалар боғчаси, 2,43 мингта мактаб ва 749 та тиббиёт муассасаси кўмирга ўтказилиши керак эди. Бундан ташқари, кўмир билан иситиш учун қайта жиҳозланган объектларнинг энг кўп сони Тошкент вилоятида жойлашган – 1,3 мингдан ортиқ.

Шунингдек, 2023 йилда кўмирга 1,15 мингта иссиқхона, 101та ғишт заводи ва 126та оҳак заводи ўтказилган, бунинг учун қўшимча 1,633 миллион тонна кўмир керак бўлди.

"Агар 2019 йилда 3,9 миллион тонна кўмир ишлатилган бўлса, бу рақам 2022-йилда 5,3 миллион тоннага, 2023 йил охирига келиб эса 6,7 миллион тоннага етди. Бу, ўз навбатида, атроф – муҳитнинг ифлосланишига, шу жумладан атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув ресурсларига таъсир қилади", - дея таъкидлади Экология вазирлиги. Вазирлик кўмирни ифлослантирувчи моддалар қаторига қўшсада, лекин уни биринчи ёки асосий сабаб сифатида кўрсатмаган. Кўмир билан иситишга ўтказилган юқорида айтиб ўтилган объектлар сонидан айтиш мумкинки, кўмир Тошкент ҳавосининг РМ2,5 микрозаррачалар билан тўйинганлигини келтириб чиқариши мумкин ва бу чангланишнинг   асосий сабабидир.

Кўпинча, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда турли хил фойдаланувчилардан ҳавода, айниқса тунда ва асосан кўплаб иссиқхоналар ва турли хил ишлаб чиқариш объектлари бўлган шаҳарнинг чеккасида куйги ҳиди борлиги ҳақидаги хабарларни ўқиш мумкин.

Экология вазирлиги маълумотларига кўра, 10 тонна кўмир ёқилганда атмосферага 220 килограмм қурум, 360 килограмм II олтингугурт оксиди, 64 килограмм углерод оксиди, 16 килограмм II азот оксиди ва 2 тонна кул чиқарилади. Айнан шу қурум микроазаррачалар шаклида ҳавода туради ва ерга тушмайди. 

Экология вазирлиги томонидан ҳавони тозалаш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар орасида кўмир билан иситишдан газ билан иситишга ўтиш масаласи назарда тутилмаган. Эҳтимол, шунинг учун атмосферанинг микрозаррачалар билан ифлосланиши ҳозирги даражада сақланиб қолаверади.

Натижада, республика пойтахти ва шаҳарларида тоза ҳаво учун кураш мавзуси жамиятнинг кундалик ҳаётида у ёки бу тарзда мавжуд бўлади.

Масалан,   куни кеча Тошкентда бир гуруҳ блогерлар ифлос ҳавога қарши биринчи марта флеш-моб ўтказдилар, собиқ депутат ва эколог Расул Кушербаев эса чангнинг кўпайиши туфайли аҳолининг пойтахтдан чиқиб кетишини башорат қилди. Бундан ташқари, у Тошкентдаги ҳавони Деҳлидаги атмосферанинг ифлосланиш даражаси билан таққослаб, тез орада   ушбу кўрсаткич бўйича жаҳон рейтингининг биринчи қаторларидан деярли тушмайдиган Ҳиндистон пойтахтига етиб олишимизни билдирган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.