Футбол бўйича ДХХ кубоги: мусобақа апрель ойида старт олади

Чоп этиш

Футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) кубогининг навбатдаги мавсуми апрель ойида старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигитлар футбол ва мини-футбол йўналишларида, қизлар эса мини-футбол бўйича беллашувларда иштирок этиши мумкин.

Мусобақа 3 та босқичда ўтказилади:

- Биринчи босқич – Туман ва шаҳар саралаш мусобақалари (апрель-май)
- Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичи (июнь-июль)
- Финал босқичи – Республика миқёсидаги ҳал қилувчи ўйинлар (август)

ДХХ кубоги ёш футбол ихлосмандларига ўз маҳоратини намоён этиш ва тажриба орттириш имконини беради.


Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив