Археологлар Алтай тоғларида яхши сақланган 1000 йиллик аёл мумиясини топдилар. Унга тегишли буюмлар орасида тарақ ва ойнак ҳам бор эди.
Мумиянинг қизил-қора чизиқли этиклари эътиборни тортди – уларни ҳаттоки замонавий Adidas кроссовкаларига ўхшатишди! ?
Қабрда топилган буюмлар:
- 4 хил кийим-кечак тўплами
- Тикув анжомлари, пичоқ
- От ва қўй боши
Мўғулистон Маданий мерос маркази директори Галбадрах Энхбат айтишича:
"Бу этикларнинг тўпиғи чарм, бурни қисмига қизил чизиқлар туширилган. Кўпчилик бунга Adidasнинг уч чизиғига ўхшатмоқда."
Энди олимлар марҳума ўлимидан олдин боши жароҳатланганини тахмин қилишмоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз? Бу шунчаки тасодифми ёки қадимги мода мўъжизаси? Sangzor.uz мазкур маълумотни текширди ва қуйидагиларни аниқлади.
2016 йилда, Монголиянинг Алтай тоғларида археологлар томонидан тахминан 1500 йиллик мумия топилган. Ушбу мумиянинг оёғидаги қизил-қора чизиқли этиклар замонавий "Adidas" кроссовкаларини эслатгани сабабли, оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотган. Бироқ, бу ўхшашлик фақат тасодифий бўлиб, мумиянинг этиклари қадимги турк маданиятига хос бўлган анъанавий оёқ кийимидир.
Мумия билан бирга қўшимча равишда тўртта кийим комплекти, тикув жиҳозлари, от ва қўй бошлари ҳамда пичоқ топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу топилмалар ўша давр одамларининг юқори даражадаги ҳунармандчилик маҳоратини кўрсатади.
Шунингдек, олимлар мумиянинг бошида жароҳат изларини аниқлашган, бу эса унинг ўлими олдидан бошидан жароҳат олган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Ҳукм: Тўғри
Ҳакимжон Фозилов