Олимлар сувда эрийдиган пластик яратдими?

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда япониялик олимлар денгиз сувида бутунлай парчаланадиган янги пластмасса турини яратишгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. “Янги материал ноёб хусусиятларга эга бўлган супрамолекуляр полимерларга асосланган. Бу полимерлар тузли сув таъсирида осонгина йўқ бўладиган тузилишга эга”, — дейилади тармоқда тарқалган хабарларда.

Factchecknet.uz ушбу хабарлар қанчалик асослилигини текширди.

ҲУКМ: РОСТ

Япон ҳукуматининг молиялаштирадиган тадқиқотчилар гуруҳи ўсимлик моддалари ва бактериялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган, қайта ишланадиган ва биологик парчаланадиган биопластиклар яратиш устида ишлаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Япон халқаро тадқиқотчилар жамоаси атроф-муҳит ифлосланишини ва океанларда пластикалар тўпланишини камайтириш мақсадида денгиз сувида парчаланиши мумкин бўлган пластик турини ишлаб чиқди.

Бу маълумот АҚШнинг “Science” академик журналида жума куни чоп этилган.

“Riken” миллий илмий-тадқиқот институти ва Токио университети аъзоларидан иборат тадқиқот гуруҳи аъзолари сўзларига кўра, “супрамолекуляр” пластик деб номланган материал ҳам нефгга асосланган пластикалар каби қайта ишланиши мумкин.

Янги пластик овқат қўшимчаларида ишлатиладиган ва органик моддаларда яратилган мономерлардан тайёрланган. Океан тузли суви материалнинг тезда мономерларга ажралишига ва океан ёки тупроқ ичидаги бактериялар туфайли парчаланишга олиб келади.

Тадқиқот гуруҳининг таъкидлашича, қайта ишланадиган ва ёнмайдиган ушбу материал нозик машиналар ва архитектура ёпиштирувчи қисмларида ишлатилаётгани кутилмоқда. Қағозлаш ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган пластикаларнинг катта қисми дунё океанларида тўпланган. Чунки у ахлатга ташланганидан кейин ҳам табиий равишда парчаланмайди.

“Riken” гуруҳи директори ва Токио университетининг танилган профессори Такузо Аида бошчилигидаги жамоа сувда икки турдаги биологик парчаланадиган табиий келиб чиқадиган мономерларни аралаштирди. Бу ерда бирлаштирилган мономерлар тузилмалари пайдо бўлди. Тузилмаларды ажратиб олиш ва қуратиш орқали жамоа рангсиз ва шаффоф, аммо жуда зич пластик материалга эга бўлди.

Жамоа иккита аралаштирилган мономерларнинг бирини ўзгартириш орқали ушбу материалга иссикликка чидамлик, қаттиқлик каби турли хусусиятларни бериш мумкинлигини аниқлади.

Ушбу синов янги пластикнинг кўп жиҳатдан анъанавий пластикалар билан ўхшашлигини кўрсатади. Аммо жамоанинг сўзларига кўра, янги пластик материал тузли сувга ботирилганда бир неча соат ичида мономерларга бўлинади.

Пластик чиқиндилар глобал ва маҳаллий миқёсда жиддий муаммо ҳисобланади. Ҳар йили дунёда 400 миллион тоннандан ортиқ пластик ишлаб чиқарилади. Дунёдаги жами пластик чиқиндиларнинг фақат 9% қайта ишланади. Умумий пластик чиқиндилардан ҳар йили тахминан 8 миллион тонна пластик океанга тушади. Бу ўта жиддий муаммо.

Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам пластик чиқиндилар билан боғлиқ ҳолат қониқарли даражада эмас. Мамлакатимизда ҳар куни 19-20 минг тонна чиқиндилар ҳосил бўлади ва улардан катта қисми пластикдан иборат. Ўзбекистонда пластик чиқиндиларнинг фақат 17-21% қайта ишланади. Қолган қисми полигонларга ёки ноқонуний чиқиндихоналарга ташланади. Мамлакатимизда пластик чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналар сони ошаяпти, аммо ҳозирча бу муаммо бартараф этилганича йўқ.

Шу жумладан, таъкидлаш керакки, пластик чиқиндиларнинг табиий шароитларда парчаланиши минг йилларга чўзилади. Пластик чиқиндилар билан ифлосланган ер ва сув ресурслари, иқтисодий ва экологик зарар етказади. Шу сабабли олимлар томонидан яратилган сувда парчаланадиган пластик ушбу хавфли ҳолатларнинг яна бир ечимини бўлиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.