+1(202)455-88-88 ушбу рақамдан ким қўнғироқ қилади?

Улашиш:

+1(202)455-88-88 рақамидан қўнғироқ қилишдими? Бу кимлигини ва нима учун қўнғироқ қилаётганини билиш сиз учун қизиқми? Балки сиз ягона қизиқувчи эмасдирсиз ва бизда бу рақам ҳақида баъзи маълумотлар бор.  

Ижтимоий тармоқларда, хусусан телеграм гуруҳларида тарқалаётган овозли хабар юзасидан фактчек ўтказамиз.

Аудио хабарда айтилишича, ушбу рақамдан қўнғироқ бўлганда ҳеч қачон кўтармаслик ўзини ички ишлар профилактика инспектори деб таништирган шахс томонидан фуқароларга огоҳлантирув тарзида йўлланган. Айтилишича ушбу рақамдан келган қўнғироқ кўтарилган тақдирда абонент рақамига уланган барча пластик карталаридан пул маблағлари ечиб олиниши эҳтимоли бор.

Ушбу хабар юзасидан бизда қизиқиш пайдо бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ушбу рақам хакер ёки фирибгарларга тегишли рақамми? Биз буни текширамиз.

Ҳукм: Фейк

Аслида Google қидирув тизимига +1(202)455-88-88 ушбу рақам ёзиладиган бўлса бизга бир неча сония ичида мингдан ортиқ натижа билан зарур маълумотларни чиқариб беради.

Бир нечта форумларда бу рақам доирасида қарийб 5 йил олдин муҳокамалар бўлиб ўтган. Унда форум иштирокчиларидан айримлари ушбу рақам фирибгарларга тегишли деб маълумот берган бўлишса, кейинча ушбу рақамдан Google authentificator яъни робот қўнғироқ қилишини айтиб ўтишган.


+ 1 202 455 8888 ушбу рақам остида Washington DC ёзуви борлиги ҳам маълумотни янада аниқлаштириш имконини беради.

Маълумотларга кўра, “Dslnet Communications Va” провайдерига тегишли ушбу рақам эгаси АҚШнинг Вашингтон штатида жойлашган. (202) сони ушбу ҳудуд коди бўлиб, стационар телефон 455 перефиксига эга.

DSLNET COMMUNICATIONS, LLC нинг штаб квартираси қаерда жойлашган?

Интернет маълумотларига кўра, DSLNET COMMUNICATIONS, LLC штаб-квартираси 50 BARNES PARK NO., SUITE 104, WALLINGFORD, CT, 06492, USA манзилида жойлашган. Компанияга 2004 йилда асос солинган. Ғарбий Виржинияда асос солинган компания коммуникация хизматларини кўрсатади.

Шундай қилиб, юқоридаги рақамдан сизга Google’дан робот аутентификатор қўнғироқ қилади. Чунки ҳар биримиз ушбу компаниянинг хизматларидан фойдаланамиз ва ёки яқинда фойдаланишни бошлаганмиз. Агар сиз рўйхатдан ўтган бўлсангиз, тасдиқлаш учун қўнғироқ керак. Чақирувни қабул қилганингиздан сўнг, бот сизга код беради.  У бу рақамларни икки марта ўқийди. Шундан сўнг, сиз рўйхатдан ўтган манбаларга киришингиз мумкин бўлади.


Агар телефонни кўтармасангиз нима бўлади?


Бундай ҳолда сиз бот айтиши керак бўлган хабар билан бир хил СМС-хабар оласиз. Яъни тасдиқлаш коди юборилган СМС.

 

Хулоса

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда кенг тарқалаётган ва муҳокама қилинаётган бу хабар асоссиз ва ҳеч қандай ҳавотирга тушиш керак эмас.

 

Ҳакимжон Фозилов

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.