Фориш туманида «Ақлвой» мобил боғчаси фаолияти йўлга қўйилди

Улашиш:

Фориш тумани «Нурак» маҳалласида «Ақлвой» деб номланган мобил давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади ва маҳалланинг 30 нафар ўғил-қизларини қамраб олди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.

«Нурак» маҳалласида ҳозирга қадар давлат мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмасди. Шуни ҳисобга олиб, маҳаллада давлат мактабгача таълим муассасаси қурилгунга қадар мобил давлат муассасаси фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу мобил давлат мактабгача таълим муассасаси Амир Темур маҳалласидаги «Гулдаста» давлат мактабгача таълим муассасасининг филиали ҳисобланади.

Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.