Тошкентнинг Юнусобод туманида пиёдалар ўтиш жойида светофор ўрнатиш учун текшириш бошланди. Илгари бу ерда машина қизалоқни уриб кетганди

Улашиш:

Тошкентнинг Юнусобод туманида октябрь ойида Damas ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида қизалоқни уриб кетган жойда светофор ўрнатиш учун текширув ўтказилмоқда. Буни яқин атрофда яшаётган аҳоли илтимос қилган.

Эслатиб ўтамизки, воқеа 7 октябр куни Уч Қаҳрамон кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи ўз вақтида тўхташга улгурмаган, қиз зарбадан бир неча метрга учиб кетган. Воқеа гувоҳларининг хабар беришича, жабрланувчи ҳушсиз ҳолатда касалхонага ётқизилган. Юнусободлик фаолларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда қиз кўплаб жароҳатлар билан уйда даволанмоқда ва мактабга бора олмайди.

Аҳоли туман ва шаҳар ҳокимлигига пиёдалар ўтиш жойида тугмачали светофор ўрнатишни сўраб жамоавий ариза ёзишган. Айни пайтда мурожаат остида 208 та имзо тўпланган.

ЙПХ ходимларининг мухбиримизга хабар беришича, йўлнинг ушбу қисмида светофор ўрнатилиши учун бу ердан соатига камида 150 киши ўтиши керак.

Таҳририят воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.