Квадроберлар Тошкентгача етиб келишди: улар кимлар ва ташвишланишга арзийдими? Видео

Улашиш:

Ўзбекистоннинг ахборот майдонини квадробер-болаларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги хабар ларзага келтирди. Куни кеча Тошкент марказида қандайдир ҳайвон қиёфасида бўлган ва тўрт оёқда ҳаракатланаётган болани кўриб қолишган.

Баъзилар бунга хотиржам муносабатда бўлиб, болалар орасида бундай ғайриоддий ўйинлар одатий ҳол эканини таъкидлашган. Бошқалар эса, бу болалар руҳиятининг муаммолари ҳақида далолат бераётганини айтиб, жиддий хавотирга тушган. Бошқаларнинг фикрига кўра, бундай қизиқишлар дарҳол илдизда ва албатта қонунчилик даражасида тўхтатилиши керак.

Квадробика нима? Жамиятда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва эксперт доираларида у ҳақида нима деб ўйлашади? Бу ҳақда материалимизда батафсил маълумот берилган.

Янги трендлар

Квадробика деб бугунги кунда замонавий болалар ва ўспиринлар орасида машҳур бўлган субмаданият тушунилади. Унинг моҳияти ҳайвонларга тақлид қилишдир: квадробика издошлари ниқоб ва костюмлар кийишади, тўрт оёқ билан ҳаракат қилишади, вовуллашади ва миёвлашади, баъзида эса квадроберлар одамлар ва ҳайвонларга ҳам ҳужум қилишади ва тишлашади, бу тўғрисида оммавий ахборот воситалари томонидан бонг урилмоқда ва турли мамлакатлардаги жамиятларни хавотирга солмоқда.

1.webp

Дастлаб бу ҳодиса спорт тури сифатида пайдо бўлган. Бу атама лотинча "quattuor" (тўртта) ва "аэробика" сўзларидан ташкил топган. Бу бўйича ҳаттоки норасмий мусобақалар ҳам ўтказилади.

Квадробиканинг асосчиси 2000 йилларнинг бошларида тўрт оёқ билан югуришни бошлаган япониялик енгил атлетикачи Кеничи Ито ҳисобланади. У 2008 йилда 18,58 сонияда юз метрга ғайриоддий тарзда югуриб, жаҳон рекордини ўрнатган. 2012 ва 2015 йилларда у ўз натижаларидан ҳам ошиб кетганди.

m9hbbgakn0tam6c469tkh195n9r54hnd.png

2019 йилда квадробика АҚШда оммабоп бўлиб қолди. Бироқ, у фақат шу йилнинг баҳорида, Россия, Беларусь, Украина ва Қозоғистонни қамраб олди ва ҳақиқатан ҳам оммавий ҳаракатга айланди. Замонавий ниқобли болаларни ғайриоддий осиёлик спринтер Кеничи Итонинг муваффақияти эмас, балки тренд издошлари деб аташ мумкин.

Ўзбекистонга етиб келишдан олдин, квадробика аллақачон шов-шувга сабаб бўлган ва бошқа мамлакатларда жуда кўп муҳокамаларни келтириб чиқарган. Масалан, Россияда у таниқли медиа шахслар – хонанда Миа Бойко, журналист Ксения Собчак, хонанда Егор Крид иштирокида катта жанжалга сабаб бўлганди.

Ҳаттоки Россия Федерациясида мазкур субмаданиятни тақиқлаш ҳақида гапира бошладилар, чунки айрим квадроберлар ўзларини ижтимоий жиҳатдан номақбул тута бошладилар ва ҳайвонлар қиёфасида одамларга ташланишарди. Хусусан, сўнгги таклифлардан бирини Давлат думаси депутати Сергей Колунов берган. Унинг фикрига кўра, Россияда квадробер болаларнинг ота-оналари учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилиши керакдир.

Шунингдек, бу ҳолат миллат учун хавфли ва бегона ҳодиса деб ҳисоблайдиган баъзи россияликлар ҳам тақиқни талаб қилишмоқда. Уларнинг фикрига кўра, бу болаларнинг руҳиятига жиддий таъсир қилади, баъзи ота – оналар бундай ностандарт қизиқишларни рағбатлантираётгани ҳам кузатиш мумкин, улар нафақат ўз фарзандларига керакли ташқи кийим, балки махсус озиқ-овқат, идиш, уйчалар сотиб олишади ва ҳаттоки болаларни ипга бойлаб, сайр ҳам қилдиришади.

  

Энг ғалати ҳолатлардан бири яқинда Москва вилоятида содир бўлган. Бир аёл ветеринария клиникаларидан бирига мурожаат қилиб, қутуришга қарши эмлашни ва мушук қиёфасидаги 12 ёшли қизини чиплашни сўраган.

Айтиш жоизки, аслида тақиқ ҳақида жиддий гаплар бўлаётгани йўқ. Бу ҳақда куни кеча Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг таъкидлашича, квадроберлар мавзуси Кермлнинг кун тартибидан ўрин олмаган.

Баъзи ҳуқуқшунослар фақат квадробер болаларнинг ота-оналарини маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланадиган ва жаримага тортилиши мумкин бўлган тишлаш ҳолатлари учун жавобгарлик борлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда. Жароҳатланишнинг янада жиддий ҳолатларида улар жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

Бу томоша кимга керак?

Ҳайвонларнинг ниқоблари ва думлари квадробернинг мажбурий атрибути эмас. Шу билан бирга, ҳаракат иштирокчилари агар ҳайвонларга тақлид қилиш керак бўлса, бундай тақлид тўлақонли бўлиши керак, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрига кўра, ташқи атрибутлар нафақат индивидуалликни ифода этиш усули, балки ерга яқин бўлган ғайриоддий спортчиларга зарар етказиши мумкин бўлган чанг, тошлар ва ҳашаротлардан ҳимоя қилишдир.

Квадроберларга ёрдам бериш учун очиқ ҳавода сайр қилишда махсус кийимлар тайёрлашнинг кўплаб видеолари яратилган. Тайёр костюмларни маркетплейсларда топиш мумкин, зеро талаб таклифни келтириб чиқаради.

Оммабоп савдо майдончаларидаги товарлар ассортименти ва шарҳларига кўра, Ўзбекистон учун квадробика янги ҳодиса эмас. Бизда ушбу субмаданиятга камида бир йилдан бери қизиқашади. Ушбу йўналишнинг издошлари ҳатто мулоқот қилиш учун махсус чатларга ҳам эга.

image_2024-10-13_16-52-36.png


Таҳририятдан. Бугун Ички ишлар вазирлигининг ота-оналар учун жавобгарлик тўғрисидаги баёнотидан сўнг, кўплаб дўконлар квадробика билан боғлиқ товарларни олиб ташлашган.


Болаларнинг қизиқиши учун ота-оналар жазоланади

Тошкентдаги биринчи квадроберлар ҳақидаги хабарларга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезда муносабат билдиришган.

"Бу Қозоғистон, Россия ва Украина ёшлари орасида кузатилган. Афсуски, бундай ноўрин ҳаракатлар Тошкентда ҳам кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар жамиятда бўлиш қоидаларига зиддир ва мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас", - дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги.

  

Хусусан, вазирлик 11 октябри куни квадробер итга тақлид қилиб ўтиб кетаётган одамга ҳужум қилган воқеани эслатиб ўтган. Таъкидланишича, бунга гувоҳ бўлган бола жуда қўрқиб кетган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари квадроберларнинг ота-оналари жазоланишини айтишган. Улар болаларни тарбиялаш ва вояга етмаганларни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишгача олиб бориш бўйича мажбуриятларни бажармаслик тўғрисидаги маъмурий моддага мувофиқ жавобгарликка тортилади. Бунинг учун БҲМнинг беш барвари, қарийб 1,9 миллион сўм жарима белгиланган.

Бундан ташқари, агар керак бўлса, органлар квадробер болаларни психологик экспертизадан ўтказишни талаб қилиши мумкин. Бу чора боланинг ақлий ва ҳиссий саломатлигига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун керак. Таъкидланишича, процедура дўстона ва камситмайдиган муҳитда махфий равишда амалга оширилади.

photo_2024-10-03_03-03-37.jpg

Вазирлик ушбу чоралар зарурлигини квадробер болалар бундай фаолиятга берилиб, ўзларига ва бошқаларга зарар етказиши мумкинлиги билан изоҳлаган. Хусусан, идора ходимларининг фикрига кўра, бу уларнинг ҳайвонларнинг тажовузкор хатти-ҳаракатларини тўғри қабул қилмаслигига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, бу уларнинг ҳали тўлиқ шаклланмаган руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши ва жамиятдан ажралиб чиқишига сабаб бўла олади.

Мутахассислар бу ҳақда қандай фикрда?

Квадробика ҳақиқатан ҳам хавф туғдирадими? Бу саволга мухбиримизга психолог Лиана Натрошвили жавоб берди.

"Квадробика, менинг фикримча, бу нормал ҳодиса, ахир меъёр жуда кенг тушунча эканлигини биламиз", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, болаликнинг етакчи фаолияти бу ўйин. Шу билан бирга, ўйин ўсмирлар ва катталар учун тўлиқ ҳаётнинг энг муҳим элементи бўлиб қолмоқда.

"Болалар катталар, ҳайвонлар, эртак қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатларини қайта тиклаш ва тақлид қилиш билан ажралиб туради. Тараққиёт бизга ушбу мақсадлар учун яхшироқ костюмлар сотиб олиш ва ишлаб чиқариш имконини беради. Илгари думини ясаш учун бувисининг халатидаги камардан фойдаланиш керак эди, энди эса уни сотиб олиш мумкин ва у анча яхши кўринади. Косплей, квадробика ва бошқалар – бу бировнинг қиёфасига кириш, болалар ва ўспиринлар учун ўзларини топишнинг замонавий усуллари", – дея таъкидлади мутахассис.

Шу билан бирга, унинг айтишича, лабил (беқарор) психикага эга бўлган баъзи одамлар (болалар) бу ўйинга жуда чуқур кириб бориши ва ҳатто воқелик билан алоқани йўқотиши мумкинлигини тушуниш муҳим.

"Аммо бу ерда муаммо ўйинда эмас, балки ҳар қандай нарсага "ўйнаб қолиши" мумкин бўлган одамнинг хусусиятларидадир, бу албатта квадробика, компютер ўйини ёки қизиқарли китоб бўлиши шарт эмас. Мен ота – оналарга болаларнинг севимли машғулотларини қабул қилишни ва иложи бўлса, уларни қўллаб-қувватлашни, кўпроқ гаплашишни ва ҳар қандай қизиқиш ва қарашларни муҳокама қилишни тавсия қиламан", - дея хулоса қилди Натрошвили.

Рухсат бериш керакми ёки йўми?

Аҳоли орасида квадробика ҳақидаги фикрлар турлича. Албатта, кўпчилик буни салбий қабул қилган.

"Субмаданиятлар кўп бўлган, аммо буниси менинг фикримча ёввойи ҳолат. Биз эмо, панклар, готлар ҳақида эшитганмиз, лекин ўзини ҳайвон деб билиш... Бундай болалар психикасида аниқ муаммолар мавжуд. Ота -она сифатида фарзандларига бунга рухсат берадиган бошқа ота-оналарни тушуна олмайман", - деди   мухбиримиз респондентларидан бири.

Иккинчи тоифадаги одамлар бундай қизиқишга хотиржам муносабатда бўлишди, улар бошқа нарсадан кўпроқ хавотирда. Масалан, Интернет фойдаланувчиларидан бири Тошкентда квадроберларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги хабарга оддий муносабат билдирди ва "улар кутубхонага боргани яхшироқ бўлар эди", - деб таъкидлади.

"Мен бир нарсани тушунмаяпман: Тошкентдаги бундай чангда қандай қилиб ерда эмаклаш мумкин?"- деди нашримизнинг яна бир респонденти.

Квадробика мутлақо нормал ҳодиса эканлигини қайд этганлар ҳам бор.

"Майли кийиниб, ижтимоий тармоқларда костюмлар билан мақтанишсин. Бу болалар, уларнинг ёшида бу нормалдир. Биз ҳам бир вақтлар турли хил ишларни қилдик. Ҳар бир авлоднинг ўзига хос тенденциялари бор ва оқсоқоллар ҳар доим ўзлари тушунмайдиган нарсаларга бошларини чайқашади ва ўз вақтида бундай шармандалик бўлмаганлигини айтишади. Вақт келади ва бу ҳам ўтади. Бу ерда асосий нарса шундаки, улар ўқишни унутмасликлари ва қонунни бузмасликлари лозим", - деди Пётр исмли эркак.

Квадробика болаларга ёмон ёки яхши таъсир қиладими - аниқ айтиш қийин. Буларнинг барчаси боланинг ўзи буни қандай қабул қилишига боғлиқ. Агар у учун бу шунчаки костюмда сайр қилиш бўлса, бу унга куч сарфлашга, эркин бўлишга ва янги қизиқиш, дўстлар орттиришга ёрдам берса, эҳтимол ташвишга ўрин йўқдир.

Бола ўйин ва воқелик ўртасидаги чегарани йўқотишни бошлаганда ташвишланиш керак. Узоқ вақт давомида бировнинг қиёфасида бўлиш, янги қизиқиш туфайли ўқиш билан боғлиқ муаммолар чиқариш ва ҳатто одамларга қилинган ҳужумлар-бу бола билан гаплашиш кераклиги ҳақида ишора бўла олади.   Бу ерда гап шундаки, мутахассиснинг сўзларини такрорлайдиган бўлсак, муаммо квадробикада эмас ва бундай хатти-ҳаракатнинг сабабини чуқурроқ излаш лозимдир.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.