Наманганда оилавий жанжал фожиага айланди: аёл болалари билан ўзини каналга ташлади

Улашиш:

2024 йил 20 декабрь куни Наманган шаҳрида 25 ёшли аёл оилавий жанжалдан сўнг ўзини ва икки фарзандини Шимолий Фарғона каналига ташлади.

Ҳодиса вақтида ўтиб кетаётган фуқаролар болаларни сувдан қутқариб қолишга муваффақ бўлишган, аммо аёлнинг жасади бир неча кундан сўнг каналдан топилган.

Тергов маълумотларига кўра, марҳума ўзининг бир ва уч ёшли ўғилларини ҳам сувга чўктиришга уринган. Болалар ҳозирда соғлом ҳолда ва хавфсиз жойга жойлаштирилган.

Наманган шаҳар прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан "Икки ёки ундан ортиқ ожиз аҳволда бўлган шахсларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш" моддаси бўйича жиноят ишини қўзғатган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва аёлнинг руҳий ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида тергов ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.