Жиззахда суд қарори асосида мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига тикланди

Улашиш:

Жиззах шаҳридаги Мажбурий ижро бюроси нафақат қарздорликларни ундириш, балки номулкий тусдаги ижро ҳужжатларини ижро этиш борасида самарали чоралар кўрмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2024 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан, даъвогар С.М.ни Жиззах шаҳридаги 34-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига ишга тиклаш бўйича ижро ҳужжати бюро иш юритувига 2024 йил 11 ноябрда келиб тушган.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасига мувофиқ, мазкур ижро ҳужжати зудлик билан ижро қилиниши таъминланди. Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 19 ноябрдаги буйруғига асосан, даъвогар С.М. ўз лавозимига расман тикланди.

Ушбу ҳолат қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳужжатлари ижросини тўлиқ амалга оширишда Мажбурий ижро бюросининг фаолияти самарадорлигини яна бир бор намоён этди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.