Солиқлар давлатнинг барқарор ривожланиши учун асосий молиявий манба ҳисобланади. У таълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади. Шунинг учун солиқ тўловларининг ўз вақтида амалга оширилиши давлат бюджети ва иқтисодий барқарорлик учун муҳим аҳамиятга эга.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан солиқ қарздорлигини ундириш бўйича қонуний чоралар кўрилмоқда. Умумий юрисдикция судлари ва солиқ органлари қарорлари асосида солиқ тўловчиларнинг қарздорликлари тўлиқ ундирилмоқда.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида:
- Жами 4803 та ижро ҳужжати бўйича ишлар тамомланиб, 106 миллиард 900 миллион сўмлик қарздорлик ундирилди.
- Қарздорларга тегишли 37 та мол-мулк хатловга олиниб, 33 миллиард 924 миллион сўмлик 27 та мол-мулк аукцион савдоларига чиқарилди.
Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиб, давлат бюджети манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.