Алимент тўловларини тўламаслик ортидан жавобгарликка тортилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими алимент ундиришга оид ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 29.04.2024 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, қарздор Ш.Н ҳисобидан ундирувчи Ф.З фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорга бир неча марта огоҳлантиришлар берилган бўлса-да, у алимент тўловларини қасддан тўламасликни давом эттирган.

Бунинг натижасида, Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздор Ш.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, иш Жиззах шаҳар судига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 20.11.2024 йилдаги қарорига кўра, Ш.Н алимент тўламаслик ҳуқуқбузарлиги учун айбли деб топилиб, 120 соат мажбурий меҳнатга жалб этиш жазоси тайинланди.

Бюро алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш йўналишида ишларни давом эттирмоқда ва фарзандлар ҳуқуқлари ҳимоясига устувор аҳамият бермоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.