Бугун Ўзбекистонга жуда илиқ об-ҳаво кириб келиши кутиляпти

Улашиш:

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика шимолида ва Тошкент, Навоий вилоятларининг айрим жойларда маҳаллий шамолнинг тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.