Бугун Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди

Улашиш:

10 март кундуз куни республиканинг асосий ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро ва Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-21° илиққача исийди.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.