Юртимизда икки киши совуқдан ҳалок бўлди

Улашиш:

Жорий йилнинг 6 декабрь куни бедарак йўқолгани учун қидирувга берилган Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани «Саришингул» овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшаган, 1991 йилда туғилган Н.Р.нинг ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади «Кулаб» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан топилган, дея хабар берди «Postda.uz».

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, у «тананинг умумий совуққотиши»дан ҳалок бўлганлиги аниқланган.

Худди шундай ҳолат Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ҳам юз берди. Шу йил 17 декабрдаги маълумотга кўра, «Фаровон Йўлдошобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Агросаноат» МЧЖга тегишли дала майдонидан Осиё миллатига мансуб, 30-35 ёшлардаги номаълум эркак кишининг ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади топилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у «тананинг умумий совуққотиши»дан ўлганлиги аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида жасаднинг шахси аниқланган. У Нарпай туманида яшаган, 1990 йилда туғилган Н.В. эканлиги маълум бўлган.

Айни пайтда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.