Руслан Нурудинов уч карра жаҳон чемпионига айланди

Улашиш:

Баҳрайнда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси муваффақиятли иштирокини якунлади. Мусобақанинг энг ёрқин натижаларидан бирини Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов қайд этди.

-109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нурудинов даст кўтаришда 182 кг натижа билан бешинчи ўринни эгаллади. Бироқ силтаб кўтаришда у ўзининг кучли тарафини намоён этди. Юртдошимиз 242 кг оғирликни кўтариб, Тошкентда 3 йил олдин ўрнатган жаҳон рекордини янгилади. Икки кураш натижаларига кўра, 424 кг натижа қайд этган Нурудинов ҳеч бир рақибига имконият қолдирмай, учинчи бор жаҳон чемпионига айланди.

Шунингдек, Шарофиддин Амриддинов ҳам мусобақада муносиб иштирок этди. У даст кўтаришда олтин медални қўлга киритиб, силтаб кўтаришда 212 кг натижа билан олтинчи ўринни эгаллади. Умумий ҳисобда эса 396 кг натижа билан бешинчи бўлди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу жаҳон чемпионатидаги иштироки катта муваффақият билан якунланди. Жамоа аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Бу натижа мамлакат оғир атлетикасининг халқаро майдондаги етакчи ўринлардан бирига эга эканини яна бир бор тасдиқлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.