«Нега синглим ва аёлимни ҳақорат қиласан?» — Жиззахда маст эркак дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

Улашиш:

Жиззахда меҳмондорчилик вақтида юзага келган келишмовчилик оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 15 февраль куни соат 09:40 ларда Фориш тумани «Мустақиллик» МФЙдаги Каттасой қишлоғи ҳудудида жойлашган 74-сонли мактабнинг ёнидан 1983 йилда туғилган фуқаронинг жасади тан жароҳатлари билан топилган.

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида марҳум 14 февраль куни кечқурун ҳамқишлоғининг яшаш уйида уч киши бўлиб улфатчилик қилгани аниқланган. Маст ҳолатда бўлган оғайнилар ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал давомида меҳмонлардан бири иккинчисининг бош қисмига «нега синглим ва аёлимни ҳақорат қиласан?» дея ароқ шишаси билан урган. Шундан сўнг меҳмонлар уйларига тарқалган, бироқ йўлда жанжал яна давом этган.

Таёқ билан бош қисм ва тананинг бошқа соҳаларига етказилган жароҳат сабаб жабрланувчи ерга йиқилган. Зўравон эркак улфатини уйига олиб боришга кучи етмагани сабаб уни ҳодиса жойида қолдириб кетган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.