Озода Нурсаидова клипи: Суратга олиш жараёнидаги фожиали ҳодиса

Улашиш:

2024 йил ноябрь

Озода Нурсаидованинг янги клипи суратга олиш жараёнида ёш актриса Сабрина Жабборова нохуш ҳодиса қурбонига айланди. Вояга етмаган ҳайдовчи бошқарган "Гелендваген" уни икки марта босиб ўтган. Жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, ногиронликка учраган.

2024 йил декабрь

Жабборованинг яқинлари ва уни қўллаб-қувватловчи шахслар ижтимоий тармоқларда ҳодиса ҳақида маълумот тарқатиб, унга етарли ёрдам кўрсатилмаётганини билдиришди. Уларнинг айтишича, жабрланувчи чет элда қайта операция ўтказишга муҳтож.

2025 йил январь

Озода Нурсаидова воқеага муносабат билдирди. У ҳодиса содир бўлган куни суратга олиш майдончасида бўлмаганини ва ижодий жамоа аъзолари хавфсизлиги учун шахсан жавобгар эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, жабрланувчига беш ой давомида моддий ёрдам берилганини қайд этди.

2025 йил февраль

Суратга олиш гуруҳи жабрланувчининг айбловларини рад этди. Улар Жабборовага ёрдам берилганини, аммо у янги талаблар қўйиб, воқеани ўз манфаати йўлида ишлатмоқчи бўлаётганини иддао қилишди.

2025 йил март

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди. Расмий баёнотга кўра, воқеа Мирзо Улуғбек туманидаги автотураргоҳда содир бўлган. Вояга етмаган ҳайдовчи икки пиёдани уриб юборган, жабрланганлардан бири Сабрина Жабборова бўлган. Экспертиза унинг жароҳатларини оғир деб баҳолаган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов якунланди. Иш судга юборилиши кутилмоқда.

Хақиқат қаерда? Суд қарор чиқармагунча, бу саволга аниқ жавоб бериш қийин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.