Тошкентдаги кафеда 45 киши иштирокида оммавий жанжал юз берди

Улашиш:

Чилонзор туманида жойлашган “Троя” кафесида оммавий муштлашув юзага келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.Воқеа жорий йилнинг 8 январь куни 23:30 ларда содир бўлган. Кузатув камераси орқали олинган видеода жамоат тартиби бузилган ҳақиқий тўс-тўполонни кузатишингиз мумкин. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Ички ишлар органлари олиб борган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида кафеда вақтини чоғ ўтказаётган меҳмонларнинг бир гуруҳи ва қўшни столдаги бошқа мижозлар ўртасида жанжал юзага келгани аниқланган.

Кафе қўриқчилари меҳмонларни тинчлантиришга ҳаракат қилишган. Жазавага тушган меҳмонлар огоҳлантиришларга қарамай воқеани янада кескинлаштириб юборишган. Оқибатда мижозлар ва кафе қўриқчилари ўртасида можаро муштлашувга айланган.

Кафе ходимлари ички ишлар ходимларига қўнғироқ қилиш ўрнига жанжални ўзлари чақирган муштумзўрлар билан давом эттиришган.

Суд тиббий экспертизасининг маълум қилишича, мижозлардан уч нафаринг олган тан жароҳати соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига олиб келган.

Ушбу жанжалда 45 нафар одам иштирок этган бўлиб, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.