Учтепадаги автодўконда сотувчи аёвсиз калтакланди. ИИББ изоҳ берди

Улашиш:

Интернет тармоғида бир нечта шахслар томонидан фуқаро калтакланаётганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Ҳодиса Учтепа тумани, Фарҳод бозори яқинидаги эҳтиёт қисмлари дўконида содир бўлгани айтилган. 

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, 21 март куни тахминан соат 19.00 ларда Чилонзор туманидаги авто эҳтиётқисмлари дўконларидан бирида сотувчилар ўртасида жанжал юзага келган.

Жанжал натижасида 27 ёшли А.Исломбек тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси («Безорилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.